Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланди

21 октябрда Президент томонидан болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонун қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Теlegram канали хабар бермоқда.

Қонунга кўра, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қарорлар