АҚШ Украинага $400 млнлик ёрдам пакетини юборишини маълум қилди
Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украинага кутилмаган ташрифи доирасида $400 млнлик ёрдам пакетини Киевга юборишини айтди. Бу ҳақида Репорт хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, АҚШ мудофаа вазири Вашингтон президентлик сайловлари олдидан Киевни қўллаб-қувватлашга содиқ эканини намойиш қилиш учун Украинага келган.
У Зеленский билан учрашуви чоғида Украинанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилган.
Шунингдек, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Украинага ўқ-дорилар, ҳарбий техника ва қуроллар учун яна 400 миллион доллар ажратилишини айтиб ўтди.