Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади
22 октябрь куни таъмирлаш туфайли Тошкент шаҳрининг 2 та туманига газ таъминотини етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, табиий газ етказиб бериш Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим кўчаларида тўхтатилди:
• Сергели туманининг «Қутбарака» МФЙ, «Белариқ», «Узумзор» ва «Навниҳол» кўчалардаги 963 хонадонда 11:00 дан 17:00 гача .
• Яшнобод тумани «Фидойилар» МФЙдаги 40 та хонадон 10:00 дан 18:00гача.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди, дейди «Ҳудудгаз Пойтахт» хабарда.