Тошкентдаги автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида икки кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 22 октябрь куни соат 06:20 ларда Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган.

1985 йилда туғилган С.К. Лаcэтти автомашинасини бошқариб келаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган икки нафар пиёда — 1953 йилда туғилган С.К. ва 1960 йилда туғилган К.С.ни уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Оқибатда ҳайдовчи ва пиёдалардан бири олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Яна бир пиёда 1960 йилда туғилган К.С. шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Тошкент