Байден Украинанинг $4,6 млрдлик қарзидан воз кечмоқчилигини айтди
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзини сўндириш нияти ҳақида Конгрессни хабардор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Оқ уй апрель ойида тасдиқланган 60 миллиард долларлик қўшимча пакет доирасида Украинага берилган 9 миллиард долларлик ёрдамнинг ярмини ташкил қилади.
Бу ғоя биринчи марта Трамп томонидан сайлов кампанияси давомида илгари сурилган ва Вакиллар палатасининг республикачи етакчилари томонидан қабул қилинган қонунчиликка асосий ўзгартириш бўлган, аммо маъмурият унинг бир қисми кечирилишини билдирган.
Давлат департаментига кўра, қарзни ҳисобдан чиқариш «Украина ғалаба қозонишига ёрдам беради, Қўшма Штатлар ва унинг Европа иттифоқи, G7+ ҳамда НАТОдаги ҳамкорларининг миллий манфаатларига мос келади».
Аввалроқ, Байден Украинга $275 млрдлик ҳарбий ёрдам юбормоқчилигини маълум қилган эдик.