АҚШ Украинага $275 млнлик ҳарбий ёрдам юборади
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 275 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини юборади. Бу ҳақида Аssociated Press хабар берди.
Тўплам таркиби бўйича батафсил маълумотлар ҳозирча эълон қилинмаган. АҚШ Давлат департаменти Украинага 100 миллион долларлик мудофаа ускуналари ва хизматларини сотишга рухсат берган. Бу транспорт воситаларини капитал таъмирлаш, техник қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва «логистиканинг бошқа тегишли жиҳатлари»ни ҳам ўз ичига олади.
Бундан ташқари, Вашингтон ва Киев Украина учун 20 миллиард долларлик кредит шартлари бўйича уараларнинг «илғор босқичи»да турибди. Кредитни тўлаш Россиянинг Украинага босқинидан сўнг музлатилган Россия Марказий банки активлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ассоcиатед Пресс билан суҳбатлашган икки манбага кўра, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти жараённи йил охиригача якунлашга интилмоқда.
Аввалроқ, Байден Украинага сўнгги ёрдам пакетини юборишини маълум қилган эдик.