Байден Украинага сўнгги ёрдам пакетини юборишни режалаштирмоқда
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден администрацияси республикачи Доналд Трамп Оқ уйга қайтиши олдидан Украинага 6 миллиард доллардан ортиқ сўнгги ёрдам пакетини юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида «Politico» хабар берди.
Администрациядаги икки аноним манбага кўра, бу демократларнинг Украина учун мавжуд бўлган ягона варианти. Киевга бу ёрдамни тезкор юборишдаги тўсиқ шундаки, АҚШ фақат мавжуд асбоб-ускуна ва техникаларни жўнатиш имкониятига эга. Янгиларнини ишлаб чиқариш эса вақт талаб қилади. Мавжуд ўқ-дориларни юборишга Пентагон қаршилик ҳам қилиши мумкин, сабаби бу унинг ҳари шла таъсир қилади.
Муаммолар жуда катта. Одатда, ёрдам пакети эълон қилинганч, ўқ-дорилар ва жиҳозларнинг Украинага етиб бориши учун бир неча ой вақт кетади. Шу сабабли, яқин ҳафталарда эълон қилинадиган ҳар қандай ёрдам тўлиқ етказиб берилиши Трамп маъмурияти даврига тўғри келади. Бундан ташқари, янги сайланган президент юкларни манзилга етиб боришидан олдин тўхтатиб қўйиши мумкин, дейилади хабарда.
Трампнинг Украинага кўрсатилаётган ёрдамни танқид қилиши, охир-оқибат иттифоқчиларни музлатилган Россия активларидан олинган 48 миллиард долларга яқин фоизни Украинага қайта тиклаш ва қурол-яроғ сотиб олиш учун кредит сифатида беришга ундади.
Байден маъмурияти ушбу маблағдан Киевга тахминан 20 миллиард доллар миқдорида кредит ажратишни ваъда қилган, бироқ бу ваъданинг тақдири, кўп нарсалар сингари, ҳозирча номаълум бўлиб турибди.