Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Кубадаги элчиси этиб тайинланди

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Кубадаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

20 ноябрь куни у Куба президенти Мигел Марио Диас-Канел Бермудесга ишонч ёрлиқларини топширди. Суҳбат чоғида Мигел Бермудес Куба Ўзбекистон билан дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатларни қадрлашини таъкидлаган.

Шунингдек, Куба ҳукуматининг Тошкент билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашдан юқори манфаатдорлигини қайд этган.

Улуғбек Лапасов 2023 йил августидан буён Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили сифатида ишлаб келмоқда. Ундан аввал Ўзбекистоннинг Женевадаги бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистоннинг доимий вакили бўлган

Сиёсат