Наманганда 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Наманган вилояти Чуст туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақида «Ўзенергоинспекция» хабар берди.

Қайд қилинишича, ДХХ, Бош прокуратура ва электр таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Чуст туманида жойлашган «Ч.Ш.» МЧЖ масъуллари томонидан ишлаб чиқариш цехида электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформатор қасддан узиб қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 млрд 159 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмиштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган

Коммунал