Эрон пойтахтини Теҳрондан кўчиришни режалаштирмоқда

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён пойтахтини Теҳрондан мамлакатнинг жанубий чегараларига, Форс кўрфази қирғоқларига кўчириш режалари устида иш бошланганини айтди. Бу ҳақида ISNA хабар берди.

Пезешкиён «Ҳотам ал-Анбия» бош қароргоҳига ташрифи чоғида сўзлаган нутқида илгари муҳокама қилинган пойтахтни Теҳрондан кўчириш масаласини кўтарди. У Теҳронни пойтахт сифатида қолдириш қатор сабабларга кўра имконсиз бўлиб қолганини айтди.

Теҳрон ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келмоқда. Нима қилсак ҳам вақтимизни бекорга сарфлаяпмиз. Шу сабабли мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий марказини жанубдаги денгиз томон кўчиришдан бошқа иложимиз йўқ. Бу масалага эътиборсизлик қилиш мамлакатни келажакда экологик инқироз ва бошқа кўплаб муаммоларга дучор этиши мумкин, деди у.

Пезешкиён биринчи вице-президент Муҳаммад Ризо Орифга пойтахтни кўчириш бўйича режаларнинг бажарилишини назорат қилишни топширди.

Жаҳон