Янги Зеландияда тарихдаги энг катта норозилик намойиши бўлди

Янги Зеландия парламенти биноси олдида маҳаллий маори халқининг 40 мингдан ортиқ вакили йиғилди. Улар Британия ва маори халқи ўртасидаги 1840 йилги келишувни қайта талқин қилувчи қонун лойиҳасига қарши норозилик билдирди. Бу ҳақида BBC хабар берди.

Қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётган парламент биносига Маори қироличаси Нга Вай Хоно ҳам борди. Бу норозилик марши тарихдаги энг йирик намойишга айланди. Маорилар ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи АCT Political партияси томонидан киритилган қонун лойиҳасига қарши норозилик билдирмоқда. 

Ҳужжат 1840 йилда инглиз мустамлакачилари ва бир қанча маори қабилалари бошлиқлари томонидан имзоланган Вайтанги келишувини янги талқинини ўз ичига олади, у бугунги Янги Зеландиянинг таъсис ҳужжати ҳисобланади.

Шартномада фақат учта модда бор. Биринчисида бошлиқлар суверенитетни Британия тожига беради, иккинчисида Британия Янги Зеландиядаги барча одамлар учун мулк ҳуқуқини кафолатлайди, учинчиси янги зеландияликлар учун Британия субъектларининг ҳимояси, ҳуқуқлари ва имтиёзларини ваъда қилади.

Янги қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, бу Янги Зеландия нафақат маори ва Британия мустамлакачилари, балки кўп миллатли мамлакат эканлиги ҳақиқатини акс эттириш учун зарур. Бироқ қонун лойиҳаси танқидчилари ҳужжат Янги Зеландиядаги туб аҳолининг қонунийлигига таҳдид солади.

Жаҳон