Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ хабар беришича, бунга электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

21 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

— Бектемир тумани: «Ийк ота», «Гулбоғ», «Устозлар» ҳамда «Забардаст» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;
— Мирзо Улуғбек тумани: «Геологлар», «Геофизика», «Ижодкор», «Заковат», «Алишеробод», «Иқтидор» ҳамда «Жасорат» МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти соат 08:00 дан 17:00 гача.

Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Коммунал