Жиззахда автоҳалокат оқибатида 2 бола ҳалок бўлди
Жиззах вилояти Бахмал туманида ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган икки болани уриб қочиб кетган. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахаборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, ҳодиса 2024 йил 18 ноябрь куни соат 19:30 ларда Бахмал тумани ҳудудидан ўтган «Ғаллаорол-Бахмал-Супа-Зомин» 4Р-41 йўлининг 29 км.да содир бўлган.
33 ёшли ҳайдовчи Cобалт машинаси билан Ғаллаорол-Зомин йўлида Ўсмат йўналиши бўйича кетаётиб йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган 2011 ва 2020 йилда туғилган болаларни уриб юборган. Оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан гуманучи О.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди ва 117-модда 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонага жойлаштирилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.