Наманганда оиланинг 3 нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Наманган вилояти Поп туманида 18 ноябрь куни бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб, «Gazeta.uz» ёзмоқда .

Поп тумани ИИБ навбатчилик қисми ҳабарига кўра, шу куни соат 7:30 ларда Исковут маҳалласида яшаган А.Б. (1988 й.т.) ва унинг вояга етмаган ўғли ва қизи (мос равишда 2010 ва 2014 й.т.) хонадондаги қўлбола печкадан чиққан ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлган.

А.Б нинг турмуш ўртоғи оғир ҳолатда шифохонага олиб келиниб, шикофорлар томонидан ҳаёти сақлаб қолинди.

Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Наманган