Андижонда 9 ёшли қиз Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди

Андижон вилояти Асака туманида 3-синф ўқувчиси Damas уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақида «Миллар» дастури хабар берди.

Қайд этилишича, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган 9 ёшли қизни босиб кетган. Атрофдагилар қизни машина остидан чиқариб олган.

Пиёда зудлик билан шифохонага олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, қиз вафот этган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман ички ишлар бўлими тергов бўлими ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон