Сурхондарёда пул эвазига енгил жазо ваъда қилган адвокат ушланди
Жарқўрғон туманида $60 минг эвазига енгил жазо ваъда қилган адвокат қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
ДХХ хабарига кўра, адвокат ички ишлар идоралари томонидан қўзғатилган ва айни пайтда судда кўриб чиқилаётган жиноят иши юзасидан мансабдор танишлари орқали суддан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиб беришни ваъда қилган.
ДХХ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у $50 минг олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.