Тошкент аэропортидан дўкон очишга ёрдам беришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида озиқ-овқат дўкони, Фарғона вилоятида эса «ақлли бекат» очиш учун ёрдам беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Сергелида фуқаро А.А. фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент халқаро аэропорти ҳудудидан озиқ-овқат дўкони очиши учун жой олиб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига 5 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Бешариқ тумани Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида бўлим бошлиғи А.К. фуқаро Х.Ю.нинг ишончига кириб, унга муассаса ихтиёридаги «Янги маҳалла» МФЙ ҳудудидаги автобекат ўрнида «ақлли бекат» қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига 1 500 доллар олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон