Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди

Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Афғонистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

У кеча, 27 октябрь куни Афғонистон пойтахтига ташриф буюрган.

Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган, 2020-2024 йилларда Покистондаги элчи лавозимида ишлаган.

Ойбек Усмонов 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимрда шла келмоқда.

Кобулга тайинланишидан олдин у Миср ва Покистондаги элчи, 2011-2012 йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Пашту-дари ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Ойбек Усмонов 2012-2024 йилларда Кобулда элчи бўлиб ишлаган Ёдгорхўжа Шодманов ўрнига тайинланди.

Шодмонов жорий йилнинг сентябрь ойида «Толибон» муваққат ҳукумати бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашувда Афғонистондаги миссияси якунланганини расман маълум қилган эди.

Сиёсат