Жанубий Кореяда ҳарбий самолётнинг нотўғри бомба ташлаши оқибатида аҳоли жабрланди

6 март куни Жанубий Корея Ҳарбий-ҳава кучларига тегишли KF-16 қирувчи самолёти ўқув машғулотлари вақтида 8 та MK-82 бомбасини белгиланган полигондан ташқарига нотўғри ташлаб юборди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. 

Ҳодиса Почхон шаҳрида, Сеулдан тахминан 40 км шимоли-шарқда, Шимолий Корея билан чегарага яқин ҳудудда содир бўлди. Бомбалар уйлар ва черковга зарар етказиб, 15 киши жароҳат олди, улардан иккитасининг аҳволи оғир.

Жанубий Корея Ҳарбий-ҳава кучлари ҳодиса учун узр сўраб, тергов бошланганини ва жабрланганларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Бу машғулотлар Жанубий Корея ва АҚШ ўртасида ўтказилаётган «Freedom Shield» қўшма машғулотлари доирасида бўлиб, Шимолий Корея каби таҳдидларга тайёргарликни кучайтиришга қаратилган.

Жаҳон