Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2 фоизга кўпайди
2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.
Шундан:
• аёллар сони – 18 714,9 минг киши;
• эркаклар сони – 18 982,9 минг киши.
Аҳоли:
• шаҳар жойларда – 19 216,4 минг киши;
• қишлоқ жойларда – 18 481,4 минг кишини ташкил қилади.