Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича 100 та лойиҳа ишга туширилади
Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича 100 та лойиҳа амалга оширилади, 100 минг нафар ёш технологияни ўрганади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев томонидан маълум қилинди.
Қайд этилишича, қадриятлар ва маданиятимизни акс эттирувчи сунъий интеллектнинг миллий модели ишлаб чиқилмоқда. Мазкур ташаббус бой тарих ва замонавий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда, ёшларда янги ва креактив ғояларни шакллантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, мазкур тизимни самарали ташкил этиш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда «Бир миллион сунъий интеллект етакчилари» дастури йўлга қўйилмоқда.
Жорий йилнинг ўзида АI study онлайн платформаси орқали камида 100 минг нафар ёш сунъий интеллект технологияларини ўрганиши режалаштирилган.