Қашқадарёда аёлга жинсий алоқа эвазига иш таклиф қилган мактаб директори бўшатилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 17-мактаб директори аёлга ишга жойлашиш эвазига жинсий алоқа қилишни таклиф қилаётгани акс этган аудиоёзув тарқалди.
Вилоят таълим бошқармаси мутахассислари вазиятни ўрганди.
Бошқарма бошлиғининг 2025-йил 16-октабрдаги 844-К-сонли буйруғли билан мактаб директори вазифасидан озод этилди, — дейилади хабарда.
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатни қоралашини ва кескин чоралар кўрилишини маълум қилди.