9 ойда аҳолига қанча ипотека кредитлари ажратилгани маълум бўлди

Марказий банк 2024 йилнинг тўққиз ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, январь—июнь ойларида Ўзбекистон аҳолисига 11,72 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган.

Бунда республикада жами 42 минг 790 нафар фуқаро банклардан фоизли қарз олган бўлиб, уларнинг 27,1 минг нафари (63 %) эркаклар, 15,6 минг нафари (37%) хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келган.

Ипотека кредитларининг 65% бирламчи бозордаги уйларга, 35% иккиламчи бозордаги уйларга ажратилган.

Энг кўп кредитлар Тошкент шаҳри аҳолисига берилган — 3 536,9 миллиард сўм. Кейинги ўринларда:

• Самарқанд вилояти (1019,2 миллиард сўм);
• Фарғона вилояти (1011,4 миллиард сўм);
• Андижон вилояти (834,7 миллиард сўм);
• Наво вилояти (748,8 миллиард сўм);
• Тошкент вилояти (648,7 миллиард сўм).

Ўзбекистон