Тошкентдаги Akay City турар-жой мажмуасида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Akay City турар-жой мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

ФВББга Ниёзий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар 13 январь куни соат 23:59 да келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:04 да воқеа жойига етиб борган ва соат 00:37 да ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинган.

Ўзбекистон