Uzum Market «Аксессуарлар» тоифасидаги комиссияларни янгилади
Uzum Market «Аксессуарлар» тоифасидаги комиссия ўзгаргани ҳақида хабар берди.

Янгиланган шартлар 2026 йил 21 январдан 1 апрелгача амал қилади.
Кўрсатилган даврда «Аксессуарлар» тоифасидаги комиссия ҳақи ассортиментнинг бир қисми учун 24 фоиздан 15 фоизгача камайтирилади. Қарор маркетплейс ҳамкорларини қўллаб-қувватлаш, савдо маржасини ошириш ва харидорлар учун янада жозибадор нархларни шакллантиришга қаратилган.
Ўзгаришлар автоматик равишда қўлланилади ва сотувчилардан қўшимча ҳаракатларни талаб қилмайди.
Янгиланган комиссияларни қўллаш шартлари ва тартиби ҳақида батафсил маълумот ҳавола орқали.





