Хитойда амалдор 34 миллион долларлик мулкни ўзлаштиргани учун қатл жазосига ҳукм қилинди

Хитойда Сзянсу вилояти халқ вакиллари йиғилиши доимий қўмитаси партия гуруҳининг собиқ раҳбари Лю Хандун қатл жазосига ҳукм қилингани ҳақида «Коммерсант» хабар бермоқда.

Иш ҳужжатларига кўра, Хандун тахминан 34 миллион доллар қийматидаги мулкни ўзлаштирган.

У 1999 йилдан 2023 йилгача ўз лавозимидан фойдаланиб, ер эгалиги масалаларида пора эвазига учинчи шахсларга хизмат кўрсатган. Собиқ амалдорнинг ҳаракатлари давлат ва халқ манфаатларига жиддий зарар етказган деб баҳоланди.

Амалдор айбини тан олгани, жиноятлар тафсилотларини айтиб бергани ва ўғирланган маблағларни қайтаришга кўмаклашгани сабабли ҳукм ижроси икки йилга кечиктирилди. У умрбод сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этилди.

Ўзбекистон