Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 21 апрель куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ўзбекистон раҳбари эртага Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.





