Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби Стефано Бертераме билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида жуда муҳим ва жиддий масалалар муҳокама қилинди.
Биз гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш миллий тизимини изчил такомиллаштиришиб бормоқдамиз, бу борада халқаро экспертларнинг хулосаси биз учун катта аҳамиятга эга, — деди Саида Мирзиёева.

Мулоқотда таҳлилий ва лабораториявий базани ривожлантириш, рақамли назорат воситаларини жорий этиш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Қўмита миссиясининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифига оид амалий масалалар ҳам кўриб чиқилди.





