Аmazon ходимлариниг 73 фоизи иш ташлашмоқчи
Blind аноним сайтида ўтказилган сўровномалар натижасида Amazon ходимлари ҳафтада беш кунлик ишлаш тизимидан норозиликлари ва ишдан кетмоқчи эканликлари маълум бўлди. Бу ҳақида CNBC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, компания ходимлари январь ойигача ҳафтада 5 кун офисда ишлашлари керак, аммо бундан кўпчилик норози.
Аmazon’нинг 2585 нафар ходими Blind аноним сайти орқали сўровномадан ўтишган ва натижада уларнинг 73% ишдан кетмоқчи эканлигини маълум бўлган.
Ишчилар ижтимоий тармоқларда ҳозирги замонда гибрид ишлаш тизимининг афзалликлари ва масофавий фаолиятнинг устунликлари ҳақида ёзишган.
Бу муаммо юзасидан Fortune сайти ҳам аноним тарзда сўровнома ўтказган. Натижаларга кўра, ходимлар яни сиёсатдан қаттиқ норози эканлиги билдиришган.