American Airlines самолёти Денвер аэропортида ёниб кетди
Денвер халқаро аэропортида (Колорадо штати) American Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти двигателининг ёнғини содир бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» ёзмоқда.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 18:00 да рўй берган.
Самолёт қўниш майдончасига ҳаракатланаётган пайтда двигателда ёнғин чиққан. Бортда 172 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган.
Барча йўловчилар хавфсиз равишда эвакуация қилинган, фақат бир нечта йўловчи эвакуация пайтида енгил жароҳат олган.
American Airlines раҳбарияти ходимлар ва қутқарув гуруҳларига ўз миннатдорчилигини билдирган. Ҳодиса сабаблари ҳали ўрганилмоқда.