Нью Мексико штатида сув тошқинлари оқибатида одамлар ҳалок бўлди

АҚШнинг Нью-Мексика штати Розуэлл шаҳрида кучли ёмғир ёғди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлди, 290 киши эса қутқарилди. Бу ҳақида «Аnadolu» ёзмоқда.

Губернатор Мишел Лужан Гришам Чавес округида фавқулодда ҳолат эълон қилди ва сув тошқини қурбонларига ёрдам бериш учун ҳукумат 1 миллион доллар ажратди.

Нью Мексико Миллий гвардияси, қидирув-қутқарув гуруҳлари сув тошқинлари туфайли машиналарида қолиб кетган 290 кишини қутқарганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, қутқарилганлардан 38 нафари даволаниш учун шифохонага ётқизилган, шу билан бирга қутқарув ишлари давом этмоқда.

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати (NWC) шарқий ва марказий штатларда кучли ёмғирлар ҳафта давомида давом этиши ва яна тошқинларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон