Америкадан Ўзбекистонга йил давомида депорт қилинганлар сони очиқланди
АҚШ Иммиграция ва божхона назорати 2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача Ўзбекистонга 572 кишини депортация қилган. Бу ҳақда 2024 йил 19 декабрь куни эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.
Ҳисоботга кўра, бу давр ичида 192 мамлакатга 271 484 киши депортация қилинган бўлиб, бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Депортация қилинганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар кўп, яъни 142 580 киши чиқариб юборилган.
Ўн йилликда максимал кўрсаткич 2014 йилда қайд этилган – 315 943 киши. Доналд Трампнинг АҚШда биринчи муддатда президентлик қилган пайтида (2019 йилда) энг кўп депортация қилинганлар сони 267 258 нафарни ташкил қилган.
Депортациялар сонининг кўпайиши парвозлар, жумладан, дам олиш кунлари учиш ва Гватемала, Гондурас ва Салвадор каби мамлакатларга мигрантларни қайтаришнинг осон тартиблари ортиб бораётгани билан боғлиқ. Олти йил ичида биринчи марта Хитойга парвоз амалга оширилди, шунингдек, Албания, Миср, Грузия, Ҳиндистон, Руминия, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга депортациялар ташкил этилди.
2024 йилда АҚШ ҳукумати 572 ўзбекни депортация қилган бўлса, бу ўтган йилга нисбатан 6,5 баравар кўп. 2013 йилда 88 киши, 2022 ва 2021 йилларда эса депортация қилинган ўзбекистонликлар сони мос равишда 21 ва 55 кишини ташкил қилган.