Украинада 20 дан ортиқ америкалик ёлланма аскар бедарак йўқолди

Американинг CNN телеканали маълумотларига кўра, сўнгги 6 ой ичида Украинадаги фронтда камида 5 нафар америкалик кўнгилли ҳалок бўлган, 2 нафарининг жасади ўтган жума куни Украинага қайтарилган.

Қўшма Штатлардан жами 20 дан ортиқ кўнгиллилар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Жангда ҳалок бўлган камида беш нафар америкалик кўнгиллиларнинг жасадлари сўнгги олти ой ичида жанг майдонидан олиб кетилмаган. Улардан иккитаси Россия томонидан босиб олинган ҳудуддан 24 январь куни узоқ давом этган музокаралардан сўнг Украина тупроғига қайтарилди.

Бедарак йўқолган америкаликларнинг қариндошлари CNN телеканалига ўз фарзандларини дафн эта олмасликлари, яқинларини расман вафот этган деб эълон қила олмасликлари, шунингдек, уларни интернетда таъқиб қилаётган “Россия интернет-троллари” қийноққа солаётганини айтишган.

Жаҳон