Амирсой ҳудудида ресторанда ёнғин содир бўлди

Тошкент вилоятидаги Амирсой ҳудудида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Қайд қилинишичa, 10 июнь куни соат 01:32 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Чимён» маҳалласида жойлашган ёғоч конструкцияли ресторанда ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВВга мурожаат келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган 5 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан ёнғин соат 02:13 да ўраб олиниб, соат 04:20 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 300 квадрат метр майдонда рестораннинг том қисми, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёнғиндан зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистон