Андижон халқаро аэропорти 20 март куни очилади
20 мартдан Андижон аэропорти мунтазам йўловчи қатновларини қабул қила бошлайди. Биринчи рейс Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, 18 март куни Silk Avia рейслари учун чипталар сотуви бошланди, улар ATR-72-600 самолётларида сешанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
• Тошкентдан жўнаб кетиш 11:20, Андижонга етиб келиш 12:20;
• Андижондан жўнаш соат 13:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.
Таъкидланишича, келгусида Андижон аэропортига халқаро рейсларни қайта йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.