Андижонда қарийб 418 млн сўмлик электр талон-тарож қилинди

Андижон вилоятида электр ўлчов приборларини дастурга киритмасдан тармоқдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзенергоинспекция» Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган.

Унда Хўжаобод туманида фаолият юритаётган «Б.Т.С.» МЧЖга қарашли биноларнинг электр ўлчов приборлари дастурга киритилмасдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 413,7 млн сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Андижон