Андижонда ноқонуний валюта сотаётган шахс ушланди

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро А.К. туманнинг «Гулистон» МФЙ ҳудудида фуқаро Ш.Э.га 3 100 долларни 39,8 млн сўмга сотган вақтида ушланди.

Тезкор тадбир жараёнида 5 250 доллар, 94 850 рубль, 1 000 қирғиз соми ва 50 евро ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижон