Андижондаги хонадонда ёнғин чиқди

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб, «Дарё» хабар бермоқда.

Аниқланишича, 3-январ куни соат 03:00 ларда “Шомат” МФЙда жойлашган уйда яшовчи фуқаро X.Sh. яшаш хонадонининг ётоқхона қисмида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб, гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз берган.

Оқибатда оиланинг 4 нафар аъзоси турли даражадаги куйиш ташхоси билан шифохонаган ётқизилган.

Ҳодиса жойига туман прокурори, туман прокуратураси терговчиси, туман ИИБ бошлиғи, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Марҳамат туман газ таъминоти филиали масъул шахслари ва тезкор тергов гуруҳи чиқиб процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Андижон