Самарқандда фуқарони техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди
Самарқанд шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумига киритиб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Хабарга кўра, фуқаро О.С. бошқа бир фуқаро У.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ушланган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.