Шайхонтоҳур туманидаги ёнғин бўйича расмий изоҳ берилди
Шайхонтоҳур туманида юз берган ёнғин бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги изоҳ берди.
Хабарга кўра, 8 февраль куни Дучор берк кўчасида ёнғин юз берган. Ёнғин оқибатида ушбу манзилдаги 5 та бир-бирига туташ уй зарар кўрган.
Таъкидланишича, воқеа жойига шаҳар ФВБнинг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келиб, ҳодиса бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғиндан 5 та уйнинг ички ва том қисмлари, жами 130 квадрат метр майдони зарарланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида уйнинг 360 квадрат метр қисми ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.