Тошкентдаги жамоат транспортларида карантин қоидалари кучайтирилмоқда
Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларида карантин қоидалари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Zamon.uz’га маълум қилган.
Хабарга кўра, сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бораётгани сабабли, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ жамоат транспортларида бир қатор чекловларни жорий қилмоқда.
Қайд этилишича, ҳайдовчиларнинг тана ҳаорати доимий назоратга олинади ва дезинфекция ишлари яна кучайтирилади.
Таъкидланишича, ниқобсиз йўловчилар жамоат транспортларига чиқарилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ССВ Тошкентда коронавирусга чалинганлар сони ортаётганига изоҳ берган эди.