ССВ Тошкентда коронавирусга чалинганлар сони ортаётганига изоҳ берди

Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар сони кўпаяётгани сабаби ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев маълум қилди.

Маълум бўлишича, икки кунлик кескин ўсиш ваҳимага сабаб бўладиган ҳолат эмас. Аммо бу одамлар карантин қоидаларига риоя қилмай қўйганидан далолат беради.

«Коронавирус мамлакатимиздан бутунлай кетгани йўқ. Манбаси сақланиб қоляпти. Икки кунлик кўрсаткичдан фожиа ясамаслик керак. Шу билан бир қаторда, биз сўнгги вақтларда мана, биз коронавирусдан қутулдик, деб бамайлихотирликка берилдик. Шунинг учун, ССВ бир йил аввал айтганидек, ниқоб тақиб, масофани сақлаб юришимиз керак. Асосий сабаб шу – ўзимизнинг бамайлихотирлигимиз», — дейди ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда коронавирус чўққига чиққан вақтда COVID-19 беморларини даволаш учун 159 та даволаш муассаси бўлган. Ҳозир улардан 7 таси қолдирилган. Қолганлари ўзининг асосий фаолиятига қайтган ва маълум бир қисми эҳтиёт чораси сифатида консервация қилиб қўйилган.

Янгиликлар