Ўзбекистонга COVISHIELD вакцинаси олиб келинмоқда

Ўзбекистонга 660 минг доза COVID-19’га қарши COVISHIELD вакцинаси олиб келинмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди.

Фото: liga.net

Хабарга кўра, 17 март куни Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига Ҳиндистон давлатидан COVAX дастури орқали UNICEF томонидан умумий нархи 1 98 000 000 АҚШ долларлик 660 минг доза COVID-19га қарши COVISHIELD вакцинаси муравват ёрдами сифатида Тошкент Халқаро аэропортига олиб келинади.

Мавзуга доир:

Янгиликлар