Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди
Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашиш мақсадида 21 сентябрь куни Нукусга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Президент ахборот хизмати
Хабарга кўра, 24 октябрь куни Президент сайлов бўлиб ўтади. 20 сентябрдан номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан учрашуви Қорақалпоғистондан бошланади. Шу мақсадда давлат раҳбари 21 сентябрь куни Нукусга жўнаб кетди.

Фото: Президент ахборот хизмати
Шу билан бирга, сафар давомида турли жойларга ташриф ҳам режалаштирилган.