Қашқадарёда «Nexia-3» ва «MAN» русумли юк автомобили тўқнашди
Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда ЙҲХББ.

Фото: Kun.uz
Хабарга кўра, 2 август куни соат 14:50 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Ислом Каримов ҳамда Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Э.Д. бошқарувидаги «MAN» русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи И.У. бошқарувидаги «Nexia-3» иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Қайд этилишича, тўқнашув натижасида «Nexia-3» автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.