Samsung 180 градус силжийдиган камерага эга смартфон яратади

Samsung компанияси қисман корпусдан чиқиб, 180 градус даражага бурила оладиган камерали смартфон яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Hi-tech.mail.ru’га асосланган ҳолда EuroAsia хабар берди.

Фото: Hi-tech-mail.ru

Хабар берилишича, ушбу хусусиятга эга камерани яратиш учта оптик компонент, тасвир датчиклари ва чақноққа эга камералар блокининг ностандарт жойлашуви орқали амалга ошириш мумкин.

Камерани силжитишга мўлжалланган кўтарма механизм корпус ичига яширинган бўлиб, мазкур ҳолатда смартфон орқа панелининг кўриниши алоҳида ажралиб турмайди. Аммо фойдаланувчи селфига тушишни ёки видео-алоқа орқали бирор ким билан боғланишни хоҳлаб қолса, силжийдиган модул кўтарилади ва фойдаланувчи томон бурилади. Шу билан бирга, фойдаланилмайдиган тасвир датчиклари автоматик равишда ўчади ва кўздан ғойиб бўлади.

«Умуман олганда, ушбу ғоя жуда қизиқ, аммо амалиётда бурилиш ва сурилиш функциясига эга камера у қадар мустаҳкам кўринмайди. Корпусдан чиқадиган механизм — суриладиган элементда жойлашган оптик компонент ва датчиклар учун жуда заиф ечим», –  дейилади хабарда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар