Республика бўйича шароити оғир маҳаллаларга маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев республикадаги энг оғир шароитдаги маҳаллаларга 100 миллион доллар ажратиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

«Нурмуратов йил якунига қадар иқтисодиётга ажратилган кредит ҳажмини 135 триллион сўмга етказиш, шундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 9 триллион сўм кредитлар ажратишни таъминласин», — деди президент.

Шунингдек, президент Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қўшимча кредит ажратиш топшириғини берди.

Бундан ташқари, Транспорт вазири Илҳом Махкамовга йил якунигача камида 100 та янги йўналишлар ташкил этиб, жамоат транспорти етиб бормаган 1113 та маҳаллани ҳам қамраб олиш бўйича топшириқ берилди.

Янгиликлар