«Ўзавтосаноат» ишлаб чиқариш фаолиятига оид сўнгги янгиликлар билан бўлишди

Ишлаб чиқариш фаолияти
2023 йилнинг I ярмида Компания тармоқ корхоналари томонидан 25,2 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13%дан кўп. Ушбу давр мобайнида 160 минг дона енгил автомобиллар, 1,2 минг дона автобус ва юк автомобиллари, 1,3 минг дона қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда 105 минг дона двигателлар ишлаб чиқариш линияларидан чиқарилди.

Рекордлар
- «Ўзавтосаноат» жамоасининг самарали меҳнати натижасида 2023-йилнинг I ярмида қуйидаги рекорд рақамларнинг ўрнатилишига эришилди.
- Асака ва Питнакдаги «UzAuto Motors» заводларида ойига 39 040 дона автомобил ишлаб чиқарилди.
- Асакадаги «UzAuto Motors» заводида ойига 29 900 дона ҳамда кунига 1,7 минг дона автомобил ишлаб чиқаришга эришилди.
- Питнакдаги «UzAuto Motors» заводида ойига 11 250 дона ҳамда кунига 450 дона автомобил ишлаб чиқарилди.

BYD билан ҳамкорлик
Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимизда электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «BYD Uzbekistan Factory» заводи қурилишига старт берди. Бу Хитойнинг элекромобил ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчисининг Хитойдан ташқаридаги биринчи қўшма корхонаси ҳисобланиб, Ўзбекистон автомобилсозлиги ютуқлари ҳамда мамлакатимизнинг иқтисодий жозибадорлиги сабаб бундай имкониятга йўл очилди.
«Jizzakh Auto» заводи негизида ташкил этилган «BYD Uzbekistan Factory» заводи биринчи босқичда йилига 50 мингдан ортиқ NEV русумидаги BYD Chazor ва Song Plus моделларини ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналар билан жиҳозланади. Келгусида уларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш базаси (SQD: штамплаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш) йўлга қўйилади. Бу ўз ўрнида, корхонада 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини беради.
«UzAuto MotorsPowertrain» заводида янги механик ишлов бериш линияси
Июл ойида «Ўзавтосаноат»АЖ таркибий корхонаси ҳисобланган «UzAuto MotorsPowertrain» заводида Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган янги авлод CSS Prime двигателларининг Мачининг ҳеад ва Цилиндр блоклари линияларни ишга туширди.
Ишлов бериш линиясининг ишга туширилиши CSS Prime двигателларининг маҳаллийлаштириш даражасини оширилишига, шунингдек, компонентларни тўғридан тўғри йиғув линиясига етказиб бериш орқали сифатнинг ҳам ортишига сабаб бўлади. Келгусида двигателларнинг маҳаллийлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида Цилиндр блоки ва Мачининг ҳеад юқори босимда ишлаб чиқарувчи қуюв цехини ишга тушириш режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида CSS Prime двигателларини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилишгач, заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 415 минг донага етди.





