АҚШ президенти Жозеф Байден Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

АҚШ президенти йўллаган табригида бу йил Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил тўлишини ва ўз раҳбариятининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Фото: rbc.ru

«Афғонистонда урушга чек қўядиган, барқарор ва дипломатик ечимни таъминлайдиган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишларимизда Наврўз байрами тинчлик ниҳоятда муҳим неъмат эканини эслатиб туради», — дейилади табрикда.

Қайд этилишича, Байден беш йил аввал АҚШ давлат котиби Жон Керри раҳбарлигида бошланган «C5+1» мулоқоти доирасидаги ҳамкорлик давом этишидан умидвор эканлигини ҳам таъкидлаган.

Янгиликлар