Андижонда интернет орқали террорчилик ташкилоти ёлловчилари таъсири остида Сурияга кетишни режалаштирган 26 ёшли фуқаро ушланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Фото: sputniknews.uz
Хабарга кўра, фуқаро И.О исмли шахс виртуал тармоқларда террорчиларнинг жиҳод қилишга ундовчи материаллар билан танишиб, уларни интернет тармоқларида тарқатиб келган.
Қайд этилишича, террорчилик гуруҳ ёлловчилари таклиф биллан фуқаро И.О. апрель ойида Туркияга чиқиб кетган. Маълум муддат террорчиларнинг Сурия ҳудудига ўтказиш билан шуғулланувчи масъуллари назоратида бўлган ва Сурия чегарасига ўтиш ҳудудида турк ҳарбийлари томонидан қўлга олинган ҳамда халқаро ҳамкорлик алоқалари доирасида И.О. Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистонга депортация қилинган.
Таъкидланишича, дастлабки терговга қадар текширув тадбирлари давомида жиноий фаолияти ўз тасдиғини топган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда экстремистик гуруҳ аъзолари қўлга олинган эди.